Эроннинг янги Олий раҳнамоси ҳушсиз ҳолда даволанмоқда – ОАВ
Олам
−
07 Апрель 9214 2 дақиқа
Эроннинг янги Олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаий ҳушсиз ҳолатда бўлиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ ва Исроил разведкаси маълумотларига таяниб, “The Times” хабар берди.
Хабар қилинишича, бу ҳақда АҚШ ва Исроил разведка маълумотларига асосланган дипломатик қайдлардан маълум бўлган, бироқ расмий тасдиқ йўқ. Нашрнинг ёзишича, Хоманаий Қум шаҳрида ҳушсиз ҳолатда даволанмоқда ва мамлакат раҳбариятида қарорлар қабул қилмаяпти.
Шунингдек, ушбу қайд Форс кўрфази мамлакатларидаги иттифоқчиларга топширилгани ва бу Хоманаийнинг қаерда эканлиги кўрсатилган биринчи ҳужжат экани айтилмоқда. Эрон томони эса янги раҳнамо сайланган кундан бошлиб кичик Хоманаий ҳокимиятда эканини таъкидлаб келмоқда.
Қайд этиш жоиз, бунгача Мужтабо Хоманаий ё ўлган, ёки оғир яраланган деган баёнотлар пайдо бўлган эди. Бу ҳақда баъзи расмий шахслар, жумладан, АҚШ Президенти ҳам гапирган, бироқ Эронда бу маълумот рад этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 9 март куни Эронда янги Олий раҳнамо сайлангани эълон қилинганди. У ҳалок бўлган Али Хоманаийнинг иккинчи ўғли – 56 ёшли Мужтабо Хоманаий бўлди. Кўп ўтмай Эроннинг янги Олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаийнинг яралангани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Буни мамлакат Президентининг ўғли рад этди. Кейинчалик Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий янги Олий раҳнамо ҳақиқатан ҳам яралангани, аммо ўзини яхши ҳис қилаётганини маълум қилди.
17 март куни Эрон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг янги Олий раҳнамоси соғ-омон экани ва тез орада халққа мурожаат қилишини билдирди. 20 март куни АҚШ Миллий разведкаси раҳбари Тулси Габбард Эрон Олий раҳнамосининг соғлиғи бўйича баёнот берди. Унинг сўзларига кўра, Мужтабо Хоманаий оғир жароҳат олган.
Live
Барчаси