Эроннинг Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича муносабати очиқланди

Олам

image
0:00
0:00
download

Эрон Ислом Республикаси Ўзбекистон раҳбариятининг мамлакатда тинчлик, осойишталик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллаҳиён Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов билан суҳбатда маълум қилган. 

Икки давлат ташқи идоралари раҳбарлари ўртасидаги телефон суҳбати бугун, 5 июль куни бўлиб ўтгани айтилмоқда. 

“Ҳусайн Амир-Абдуллаҳиён Эрон томони Ўзбекистон раҳбариятининг мамлакатда тинчлик, осойишталик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.  

Эрон ташқи ишлар вазирига Қорақалпоғистондаги мавжуд ҳолат, вазиятнинг беқарорлашувига йўл қўймаслик, минтақада жамоат тартибини мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, Ўзбекистондаги Конституциявий ислоҳотнинг мазмуни ва асосий йўналишлари тўғрисида атрофлича маълумот берилди”, дейилади Ўзбекистон ТИВ ахборотида. 

Мулоқотда Ўзбекистон-Эрон кўп қиррали муносабатларини, энг аввало, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган. 

Бўлиб ўтажак тадбирларнинг турли жиҳатлари юзасидан фикр алмашилган. 

Ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари бир-бирларини яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайит байрами билан табриклаб, Ўзбекистон ва Эроннинг халқларига фаровонлик ва равнақ тилаганлар. 


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Қорақалпоғистон

Баҳолаганлар

284

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг