Эрон ва Латвиядан келган ўзбекистонликларга карантиндан жавоб берилди

Жамият

image

Коронавирус инфекцияси  COVID-19 нинг Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида бир гуруҳ ўзбекистонликлар чет элдан қайтарилган эди.  Улар вилоятларда жойлашган карантин марказига жойлаштирилганди.

Жумладан, Эрондан олиб келинган 37 нафар ва Латвия давлатидан қайтган 175 нафар киши Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда “Косонсой” сиҳатгоҳида карантин кузатувига олинган эди. Кеча, 31 март куни уларнинг карантин муддати тугади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 14 кун мобайнида карантин кузатувида бўлган 212 нафар фуқародан 187 нафари республикамизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилади. Улар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Наманган-Тошкент-Урганч” йўналишида ҳаракати йўлга қўйилган 901-сонли махсус йўловчи поездида ўз яшаш манзилларига етказиб қўйилиши режалаштирилган.

Хабарда айтилишича, дeзинфекцияланган вагонлардан ташкил топган мазкур йўловчи поезди 31 март куни соат 09:00 да Наманган темир йўл вокзалидан ҳаракатини бошлаган. Ҳаракат жадвалига кўра, махсус поезд 1 апрель куни соат 14: 57 да Урганч вокзалига кириб боради.

Бундан ташқари, Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган “Умид гулшани” санаторийсида 14 кунлик карантинга жойлаштирилган 111 нафар фуқаро, белгиланган муддат ўтагач, доимий яшаш манзилига кузатилган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар 172 нафарга етди. Уларнинг 8 нафари касалликдан фориғ бўлди, 2 киши вафот этди. 

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made