Коронавирус беморларини даволаётган шифокорларга махсус тўлов белгиланди
Жамият
−
27 Сентябрь 2020
11352Хабарингиз бор, жорий йилнинг 24 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тадбирларига ажратилаётган маблағларнинг самарадорлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорга кўра, ҳодимларга иш ҳажмидан келиб чиқиб, кунбай ишлаш шароитида ҳар 30 кунлик давр учун иш юкламасини инобатга олган ҳолда ҳар ойлик иш фаолияти якуни бўйича қуйидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари) махсус тўлов белгиланди:
• врач ходимларга, врач-лаборантларга – 25 миллион сўм;
• бошқарув ва ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга – 15 миллион сўм;
• провизор-фармацевт ходимларга – 10 миллион сўм;
• дизенфектор ва кичик тиббиёт ходимларига – 8 миллион сўм;
• бошқа ходимларга – 5 миллион сўм.
Шунингдек, анестезиолог-реаниматолог врачларга ҳам махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари ҳисоб-китоб қилинади ва тўлаб берилади.
Стационар тиббиёт муассасалари ҳамда лабораторияларга жалб килинган ходимларга махсус тўловлар:
• ходим жорий йилнинг 20 август кунигача фаолият юритган бўлса, унинг 14 кунлик фаолияти якуни бўйича ҳисоб-китоб килинган бўлиши керак. Бунда, 14 кунлик фаолияти якунига кадар амалда бўлган шартлар сақлаб колинади.
• ходим жорий йилнинг 20 август кунидан кейин жалб қилинган бўлса, 30 кунлик давр учун ҳар ой якуни бўйича ҳисоб-китоб килинади.
Бундан ташқари, мазкур қарор қабул қилинган сана, яъни 2020 йилнинг 24 сентябрига қадар махсус тўловлар амалга оширилишида врач ходимларга, врач-лаборантларга - 25 миллион сўм, ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга 15 миллион сўм, кичик тиббиёт ходимларига 10 миллион сўм ва бошқа ҳодимларга 5 миллион сўм амалда бўлган миқдорлари сақлаб қолинади.
Шунингдек, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар жойлаштирилган стационар даволаш муассасалари рахбарлари ва бевосита даволаш ишлари билан шуғулланувчи унинг ўринбосарларига врачлар учун белгиланган махсус тўлов, яъни 25 миллион сўм миқдоридаги тўлов татбиқ этилади.
LiveБарчаси