ССВ: Коронавирусга чалинган яна бир бемор тўлиқ тузалди
Жамият
−
31 Март 2020
10560Бугун, 31 март куни коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан яна бири бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Хасталикдан фориғ бўлган фуқаро шифокорларга алоҳида миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Ушбу фуқаро, жорий йил 14 март куни Лондон – Тошкент йўналишидаги рейс билан пойтахтимизга келган. 16 март куни унда коронавирус касаллиги аниқланган эди.
Ўтган вақт давомида у Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тўлиқ даволанди.
Аввалроқ, коронавирусга чалинган 7 нафар бемор тўлиқ тузалиб кетгани ҳақида хабар беган эдик. Уларни шаҳсан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов реабилитация марказига кузатганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар 158 нафарга етди. Уларнинг 7 нафари касалликдан фориғ бўлди, 2 киши вафот этди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь