Эрон ТИВ раҳбари Қатар ва Туркияга боради
Олам
−
31 Октябрь 2023
3740Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён минтақавий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги босқичида қатнашиш учун Қатар ва Туркияга боради. Бу ҳақда унинг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Али Бакри маълум қилди.
IRNA агентлигининг ёзишича, Эрон ТИВ раҳбарининг Қатар ва Туркиядаги учрашувлари ва муҳокамалари “Фаластиндаги сўнгги воқеаларга бағишланади”.
“Қатарга ташрифидан сўнг (бугун, 31 октябрь куни бошланади) Абдуллоҳиён Туркияга боради ва у ерда мамлакат расмийлари билан учрашади ҳамда Фаластиндаги вазиятни муҳокама қилади”, дейди вазир ўринбосари.
Маълумот учун, олдинроқ Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Эрон ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирларининг телефон орқали суҳбати бўлиб ўтгани, унда улар Фаластин-Исроил можароси зонасидаги сўнгги воқеаларни муҳокама қилгани ҳамда зудлик билан минтақавий ва халқаро чоралар кўриш, тинч аҳолига ҳужумларни тўхтатиш ва инсонпарварлик ёрдамининг узлуксиз етказилишини таъминлаш, шунингдек, Ғазоликларнинг мажбурий миграциясига қарши туриш зарурлигини таъкидлагани ҳақида хабар берган.
Эслатиб ўтамиз, Ғазода вазият таранглашуви фонида Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён минтақа бўйлаб сафар қилишни бошлаган эди. У Ироқда Бош вазир Муҳаммад ал-Суданий билан, Ливанда “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Шайх Ҳасан Насруллоҳ билан учрашди. Абдуллоҳиён Эрон Исроилга ва АҚШга қарши янги фронтлар очиши мумкинлигини айтди. Шунингдек, у БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган нутқида Ғазодаги қотилликлар давом этса, унинг алангаси бошқаларни ҳам куйдиришидан огоҳлантирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь