Эрон разведка бошлиғи ўлдирилди 

Олам

image

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Разведка бошқармаси бошлиғи Мажид Ходемий АҚШ ва Исроил ҳужуми пайтида ҳалок бўлди.  Бу ҳақда ИИҚК матбуот хизматининг “Tasnim” томонидан эълон қилинган баёнотида сўз боради.

“Ушбу таниқли генерал қарийб ярим аср давомида ислом инқилоби, тизим ва ватанни ҳалол ҳамда мардонавор ҳимоя қилиш йўлида разведка ва хавфсизлик соҳасига улкан, узоқ муддатли ва ибратли ҳисса қўшди”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Ходемий 2025 йил июнь ойида разведка бошлиғи этиб тайинланган. Ундан олдинги раҳбар – Муҳаммад Козимий ҳам Исроил зарбалари оқибатида ҳалок бўлганди. Ўша ҳужум давомида Эроннинг яна бир неча юқори мартабали ҳарбийлари, жумладан, ИИҚК қўмондони Ҳусайн Саломий, шунингдек, ядрочи физиклар ҳам ҳалок бўлган эди.

АҚШ ва Исроил 2026 йил 28 февралда Эронга қарши ҳарбий кампания бошлади. Зарбалар оқибатида, хусусан, мамлакат Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий ва Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лорижоний ўлдирилди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Эрон воситачилар билан бирга 45 кунлик ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Разведка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг