Эрон Исроилга зарба беришга тайёрланмоқда – NYT 

Олам

image

Эрон Исроилга зарба бериш ниятида. Тегишли буйруқни Эрон диний раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий берган. Бу ҳақда кеча, 31 июль куни “The New York Times” газетаси хабар берди.

“Хоманаий бу буйруқни кеча эрталаб Миллий хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишида, ҲАМАС етакчиси Исмоил Хония Теҳронда ўлдирилганидан кўп ўтмай берган”, дейди анонимлик шарти билан гапирган Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси аъзоси бўлган уч нафар юқори мартабали амалдор. 

Эрон Исроилни Хонияни ўлдиришда айблади.

“Ушбу қилмиши билан сионистик режим қаттиқ жазога йўл очди”, деган Оятуллоҳ Хоманаий.

Ўз навбатида, Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён Х ижтимоий тармоғида унинг мамлакати ўзининг “ҳудудий яхлитлигини” ҳимоя қилишини ва “террорчи босқинчиларни ўзларининг қўрқоқ ҳаракатларидан пушаймон қилишини” ёзди. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Американинг “The Wall Street Journal” газетаси Исмоил Хониянинг Теҳронда ўлдирилиши Яқин Шарқ минтақасида кескинликнинг кучайишига олиб келиши мумкинлигини ёзганди. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Исмоил Хониянинг ўлимига АҚШнинг алоқаси йўқлигини айтди. Пентагон раҳбари Ллойд Остин Исроил ҳужумга учраса, Қўшма Штатлар унга ўзини ҳимоя қилишда ёрдам беришини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг