Хониянинг ўлдирилиши Яқин Шарқдаги кескинликни оширади – WSJ
Олам
−
31 Июль
7717ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хониянинг Теҳронда ўлдирилиши Яқин Шарқ минтақасида кескинликнинг кучайишига олиб келади. Бу ҳақда Американинг “The Wall Street Journal” (WSJ) газетаси ёзди.
Нашрнинг ҳисоб-китобларига кўра, “Қўшма Штатлар Исроил ва ҲАМАСдан Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишувга эришмоқчи бўлган бир пайтда Хониянинг ўлдирилиши минтақадаги кескинликни кучайтириши мумкин”.
“Унинг ўлими Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг катта ғалабаси сифатида кўрилади, у аввалроқ ҲАМАС етакчиларини йўқ қилишга ваъда берган эди. Бу воқеа Фаластин-Исроил можаросининг янги босқичи бошланганидан далолат бериши мумкин", дейилади хабарда.
Маълумот учун, Хония 2017 йил май ойида ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари этиб сайланган ва 2021 йил августида бу лавозимга қайта сайланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркия Исмоил Хониянинг Теҳронда ўлдирилганини кескин қоралаганди.