Эрон физик олими Фахризодага суиқасд бўйича янги тафсилотлар пайдо бўлди

Олам

image

Ядрочи-физик олим, Эрон Мудофаа вазирининг ўринбосари Муҳсин Фахризоданинг ўлдирилишида Эрон Қуролли кучлари аъзоси иштирок этган. Бу ҳақда Эрон Ислом Республикаси Разведка вазирлиги раҳбари Маҳмуд Алавий маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, разведка ходимлари физикка суиқасд бўлиши тўғрисида билган. Вазирлик ушбу ҳужум қаерда содир бўлишидан ҳам хабардор бўлган, аммо суиқасднинг содир бўлиш вақти номаълум бўлган. Вазирлик бу ҳақда тегишли органларга қотилликдан беш кун олдин хабар берган.

“Суиқасд операциясининг илк тайёргарлик ҳаракатлари билан шуғулланган одам қуролли кучларнинг аъзоси бўлган”, дейди Алавий. 

Шунингдек, Алавий унинг бўлими мамлакат қуролли кучларида разведка фаолиятини олиб боролмаслигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 27 ноябрь куни Эрон ядро дастури муаллифларидан бири бўлган физик олим Муҳсин Фахризода мамлакат пойтахти яқинидаги Абсард аҳоли пунктида қуролли ҳужуми қурбони бўлди. Шундан сўнг, мамлакатда Эрон ядро дастурининг “отаси“ ўлими муносабати билан 40 кунлик мотам эълон қилинди.

2020 йилнинг декабрь ойида Эрон разведка хизмати ядрочи-физик олим Муҳсин Фахризодага суиқасд уюштирганларнинг шахсини аниқлагани тўғрисида хабар берган эди. Ҳукуматининг расмий вакили Али Рабий ҳодисага доир суриштирув ишлари олиб борилаётганини, барча тафсилотлар аниқлангач, жавоб чоралари бўйича қарор қабул қилинишини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Муҳсин Фахризода

Баҳолаганлар

225

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг