Эрон ядрочи олимнинг ўлими ташкилотчилари шахсини аниқлади

Олам

image

Эрон разведка хизмати ядрочи-физик олим Муҳсин Фахризодага суиқасд уюштирганларнинг шахсини аниқлади. Бу ҳақда мамлакат Ҳукуматининг расмий вакили Али Рабий маълум қилди.

“Эрон Ахборот вазирлиги (разведкага раҳбарлик қилади – таҳр.) Фахризоданинг ўлимига алоқадаор одамларнинг шахсини аниқлади”, деган Рабий.

У ҳодисага доир суриштирув ишлари олиб борилаётганини, барча тафсилотлар аниқлангач, жавоб чоралари бўйича қарор қабул қилинишини айтган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 ноябрь куни Эрон ядро дастури муаллифларидан бири бўлган ядрочи олим Муҳсин Фахризод мамлакат пойтахти яқинидаги Абсард аҳоли пунктида террорчилар ҳужуми қурбони бўлди. 

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Исроилнинг ядрочи олим қотиллигига алоқадорлигини эълон қилиб, халқаро ҳамжамиятни, хусусан Европа Иттифоқини икки томонлама стандартлар сиёсатига барҳам беришга ва “давлат терроризми” ҳаракатини қоралашга чақирди.

Эронда олимнинг ўлими муносабати билан 40 кунлик мотам эълон қилинди. Эрон парламенти эса мамлакатнинг ядро фаолиятини тиклаш бўйича лойиҳанинг умумий қоидаларини маъқуллади.

Шунингдек, БМТ Эронда мамлакатнинг ядро дастури раҳбарларидан бири бўлган физик Муҳсин Фахризоданинг ўлдирилиши муносабати билан дунё мамлакатларига мурожаат қилиб, эҳтиёткор бўлишга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Муҳсин Фахризода

Баҳолаганлар

451

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг