Эркинжон Турдимов Самарқанддаги матбуот котибини чақириб олди
Local
−
04 February 2025 29239 1 minute
Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг тегишли қарори билан Манучеҳр Бобораҳимович Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, вилоят ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Манучеҳр Мирзаев тайинловга қадар Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, вилоят ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб борган. Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2018-2024 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими сифатида фаолият юритган Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.
Live
AllOhangaronda o'qituvchi o'quvchini kaltakladi
22 October
Avstraliyada kuchli yomg'ir yog'di
22 October
Gretsiyada ham talabalar namoyish boshladi
22 October