Эргашевнинг чемпионлик жанги Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин
Спорт
−
31 Июль 2023
6769Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашевнинг пуэрто-риколик Сабриель Матиасга қарши Халқаро бокс федерацияси (IBF) камари учун жанги шу йилнинг 28 октябрь санасида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда спортчи Instagram'даги жонли эфирида айтиб ўтди.
Айнан ўша куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Девин Хейни — Режис Прогрейс ўртасида WBC камари учун жанг бўлиб ўтади. Эргашевнинг айтишича, IBF айнан ўша оқшом доирасида Матиас-Эргашев тўқнашувини ҳам ўтказиши мумкин.
Шунингдек, Эргашев кечаги жонли эфирида промоутери Дмитрий Салита билан бўлажак жанги билан боғлиқ кўпгина масалаларни гаплашиб олди. Ҳатто Эргашев чемпионлик камари учун жангини Ўзбекистонда ташкил этиш бўйича ҳам амалий ишлар бошланганини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эргашев ва Матиас ижтимоий тармоқда “жанг” қилаётгани хабар қилинганди. Ўзбекистонлик боксчи бир неча кун аввал Матиаснинг Instagram'ига жойлаган суратига, ўзбекона мем билан жавоб қайтарганди.