Эргашев Матиасга ўзбекона мем билан жавоб қайтарди
Спорт
−
27 Июль 2023
7254Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев пуэрто-риколик чемпион Сабриель Матиас билан бўлажак жанг олдидан ижтимоий тармоқлардаги треш-токингни авж олдирмоқда.
Аввалига амалдаги камар соҳиби Эргашевнинг расмига ишлов бериб, уни тролл қилган бўлса, чемпионликка даъвогар боксчи Матиасни ўзбек миллий ўйинларидан бири бўлган, кўпкаридаги улоққа қиёслаш орқали жавоб қайтарди.
“Бу жангда сени шафқатсизларча хафа қиламан”, деб ёзган Эргашев.
Шунингдек, у мазкур баҳсни сифатли ташкил этишда промоутери Дмитрий Салита ва унинг жамоасидан амалий ёрдам сўраган.
“Дмитрий Салита, Salita Promotions илтимос мен учун курашинг”, деган боксчи.
Эслатиб ўтамиз, Эргашев ва Матиас ўртасидаги треш-токинг июль ойининг ўрталарида бошланганди. Сабриель Матиас Instagram саҳифасига Эргашевнинг профбоксдаги натижалари билан боғлиқ пост жойлаб, унга ҳақоратловчи изоҳ қолдирганди. Шоҳжаҳон Эргашев рақибига барчасини жангда узил-кесил ҳал қилиш таклифини берди.
LiveБарчаси