Баҳодир Жалолов ва Шоҳжаҳон Эргашев IBF'да топ-15'дан чиқиб кетди
Спорт
−
16 Август
18118Ўзбекистонлик профессионал боксчилар Баҳодир Жалолов ва Шоҳжаҳон Эргашев Халқаро бокс федерациясининг (IBF) янгиланган рейтингида кучли ўн бешталикни тарк этди.
Баҳодир Жалоловнинг профбоксдаги фаолиятида бироз танаффус бўлганлиги, Шоҳжаҳон Эргашев эса охирги жангида имкониятни бой бергани учун топ-15'таликдан чиқиб кетди.
Қайд этиш жоиз, Жалолов ҳам, Эргашев ҳам ўтган ой 13-ўринда қайд этилганди.
Ҳозирга келиб икки нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси рейтингда топ-10'дан жой олган. Биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев 4-ўринда қайд этилган бўлса, ярим ўрта вазн тоифасида (66,6 кг) Шаҳрам Ғиёсов 10-ўринни эгаллади.