Шоҳжаҳон Эргашев мағлубиятга учради
Спорт
−
28 Июль
24588Бугун, 28 июль куни АҚШнинг Мичиган штати, Детройт шаҳрида ўтказилган профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев мағлубиятга учради. Бу ҳақда Эргашевнинг промоутери “Salita Promotions” ўз саҳифасида маълум қилди.
Эргашев жанг доирасида енгил вазн тоифаси бўйича америкалик Жулиан Смитга қарши рингга кўтарилди. Тўлиқ 10 раунд давом этган жангда ҳакамлар қарорига кўра (95-94, 95-94, 94-95) америкалик боксчи ғалаба қозонди.
Шу тариқа, Шоҳжаҳон фаолиятидаги 26-жангида 2-мағлубиятини қабул қилиб олди. Ўзбекистонлик боксчи аввал Сабриэль Матиасга имкониятни бой берганди.
Маълумот учун, 32 ёшли Эргашев фаолияти давомида профбоксда 26 марта рингга кўтарилиб, жангларининг 24 тасида рақибларидан устун келган. Жорий йилнинг март ойида профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифаси (-63,5 кг) вакили Эргашев панамалик Хуан Хуэртасга қарши ўтказган ва унда рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шоҳжаҳон Эргашев Халқаро бокс федерациясининг (IBF) рейтингида пастлагани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси