Эрдўған уни диктатор деган Бош вазирга жавоб қайтарди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған уни диктатор деб атаган Италия Бош вазири Марио Драгига жавоб қайтарди. 

"Италия Бош вазирининг баёноти ҳақиқий одобсизлик ва қўполликдир", деган Эрдўған. 

Аввалроқ, Италия Бош вазири Марио Драги Европа Комиссияси раҳбари Урсуле фон дер Ляйеннинг ўриндиғи билан боғлиқ вазиятдан кейин Туркия раҳбари Эрдўғанни танқид қилган эди. Драги, шунингдек, Эрдўғанни диктатор деб атаганди.  

Сўнг, Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғанни диктатор деб атаган Италия Бош вазири Марио Драгининг сўзларига жавоб қайтарганди.  

Шунингдек, Туркия Италиянинг Leonardo компаниясидан ўқув вертолётларини сотиб олиш бўйича 70 миллион евролик шартномани тўхтатиб қўйганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Италия Эрдўған

Баҳолаганлар

356

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг