Эрдўған Рютте билан учрашди (видео)

Олам

image

Кеча, 6 июль куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған НАТО Бош котиби Марк Рюттени қабул қилди. Бу ҳақда Туркия Президентининг Коммуникациялар бошқармаси хабар қилди.

Маълум қилинишича, учрашув Туркия мезбонлигида Президент саройида ўтказиладиган НАТОнинг 36-саммити доирасида бўлиб ўтган. Унда Анқара саммити кун тартиби, шунингдек, минтақавий ва глобал масалалар муҳокама қилинган.

Эрдўған мулоқот чоғида Туркияда ўтадиган НАТО лидерлари саммити муваффақиятли ўтишига тилак билдириб, мамлакат саммитга тайёргарлик ишларини тўлиқ якунлаганини қайд этган.

Унинг таъкидлашича, Анқара саммитида жамоавий мудофаадан тортиб иттифоқчилар ўртасида мудофаа саноати соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришгача бўлган қатор муҳим масалалар кўриб чиқилиши аҳамиятлидир.

Шунингдек, Эрдўған саммит доирасида ташкил этиладиган Мудофаа саноати форуми ҳам алоҳида эътибор марказида бўлишига ишонч билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 7–8 июль кунлари Туркия пойтахти Анқарада НАТОга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити бўлиб ўтиши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг