Эрдўған Исроилни “жиннилик"ни бас қилишга чақирди
Олам
−
28 Октябрь 2023
9216Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Исроилни “жиннилик"ни бас қилиб, Ғазони бомбардимон қилишни дарҳол тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда у бугун, 28 октябрь куни X’даги саҳифасида ёзди.
"Исроилнинг кеча тунда кучайган Ғазодаги бомбардимонлари яна аёллар, болалар ва тинч аҳолини ўлдирди. Шу билан у инсонпарварлик инқирозини янада кучайтирмоқда. Исроил зудлик билан бу жинниликни бас қилиб, ҳужумларини тўхтатиши керак", деган Туркия раҳбари.
Шунингдек, Эрдўған ўз юртдошларини Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун куннинг иккинчи ярмида Истанбулда ўтказиладиган митингда иштирок этишга чақирган.
“Барча биродарларимни Истанбулдаги Отатурк аэропортида бўлиб ўтадиган “Буюк Фаластин митинги”га таклиф қиламан. У ерда биз Фаластин халқи тарафида эканимизни ва Исроил зулмига қаршилигимизни баланд овоз билан эълон қиламиз”, дейди Президент.
Маълумот учун, мазкур митингда қатнашиш учун бир қатор Яқин Шарқ давлатлари раҳбарлари таклиф қилинган: Миср, Иордания, Ливан, Ливия, Фаластин ва Саудия Арабистони. Унда Эрдўған бошчилигидаги Туркия раҳбарияти вакиллари, сиёсий партиялар раҳбарлари иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 октябрь куни Исроилнинг Ғазога ҳужумлари кучайди. Исроил армияси Ғазодаги 150 нишонга зарба берганини эълон қилганди.
LiveБарчаси