Энди Путин истаган мамлакатига бостириб кириши мумкин

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Россия иштирокисиз хорижий судлар қарори билан ҳибсга олинган россияликларни ҳимоя қилиш учун Россия Қуролли кучларини жалб этишга рухсат берувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда ҳукумат порталида эълон қилинди.

Қонунга кўра, агар хорижий органларнинг қарор ва ҳаракатлари Россия манфаатлари ҳамда Россия жамоат ҳуқуқий тартиби асосларига зид деб топилса, россияликларни хорижда ҳимоя қилиш учун армия жалб қилиниши мумкин, яъни қонун бошқа давлат суди учинчи давлат топшириғи асосида, Россия иштирокисиз иш юритган ҳолатлар ҳақида бўлиб, агар шундай ҳолатда Россия фуқаросига нисбатан иш бошланса бунга Қуролли кучларни жалб этиш қонунийлаштирилди. Шунингдек, бундай ҳолатда суднинг Россия билан халқаро шартнома ёки БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси асосида ваколатга эга бўлмаган ҳолатлар ҳам назарда тутилган.

Бундан ташқари, Президент қарорига кўра, хорижда бўлиб турган россияликларни ҳимоя қилиш бўйича зарур чораларни Россия давлат органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияни тарк этган ҳокимият танқидчиларининг мол-мулки уларга қўйилган жарима миқдоридан қатъий назар ҳибсга олиниши белгиланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Путин БМТ Россия Қуролли кучлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг