Элдор Шомуродов Осиё кубогини ўтказиб юбориши мумкин
Спорт
−
16 Декабрь 2023
10457Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва Италиянинг “Кальяри” клуби аъзоси Элдор Шомуродов янги орттирган жароҳати боис келаси йил январда старт оладиган Осиё кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин. Бу ҳақда “Кальяри” матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Элдор Шомуродов оёғидан жиддий жароҳат олган ва ушбу жароҳатдан фориғ бўлиши учун 1-1,5 ой вақт керак.
Футболчи машғулотлар давомида товон суягини синдириб олган. Шу сабабдан ҳам ҳужумчи клубининг “Наполи”га қарши баҳс қайдномасидан ҳам ўрин олмаган.
Жорий мавсум Шомуродов “Кальяри” сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг трансфер ҳуқуқлари Римнинг “Рома” клубига тегишли. Мавсум якунлангач ўзбекистонлик футболчи яна бўрилар сафига йўл олади.
LiveБарчаси