Экология бўлими бошлиғини отган браконьер ва унинг ҳамтовоғига жиноят иши очилди
3-саҳифа
−
18 Июль 2023
4764Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида хизмат вазифасини олиб бораётган инспекторга ўқ узган браконьер ва унинг шериги устидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2 нафар фуқаро ов қилиш қоидаларини қасддан бузиб, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган жайронларни овлаётган вақтида уларни тўхтатмоқчи бўлган экология бўлими ходимига ўқ узиб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат бўйича Қоровулбозор тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 202 (Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) ва 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) - моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилган.
Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида рейд тадбири олиб бораётган туман экология бўлими бошлиғи, инспектор хизмат вақтида браконьер томонидан ўқ узилиши оқибатида қўлидан яраланганди. Шундан кейин, Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов воқеа жойидан яширинган браконьер қўлга олинганинини маълум қилган эди.
LiveБарчаси