Бухорода браконьер экология бўлими бошлиғини отиб қўйди (видео)
3-саҳифа
−
16 Июль 2023
34584Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида рейд тадбири олиб бораётган туман Экология бўлими бошлиғи, инспектор хизмат вақтида яраланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.
Аниқланишича, инспектор Қоровулбозор ҳудудида ноқонуний ов қилинаётганидан хабар топган. У ҳолатга чек қўйиш мақсадида воқеа жойига борганида эса браконьер томонидан ўқ узилиши оқибатида қўлидан яраланган. Браконьер воқеа жойидан яширинган.
Инспекторга тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Айни дамда унинг аҳволи яхши. Браконьерларни қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида экология йўналиши бўйича инспектор хизмат вақтида пичоқланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь