Навоийда браконьерлар экология инспекторига куч ишлатди (видео)
Crime
−
01 December 2025 5942 1 minute
Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида ов қуроллари билан қуролланган бир гуруҳ браконьерлар вилоят экология бошқармаси тезкор гуруҳи ходими И. Хўжаевга куч ишлатган. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси маслаҳатчиси Расул Кушербоев хабар берди.
Қайд этилишича, ноқонуний ов билан шуғулланган браконьерлар экология инспекторининг қонуний талабларига бўйсунмаган ҳолда, ўзларига ёрдам учун Бухоро вилоятидан “кўча мафияси”дан иборат гуруҳ чақириб, улар ёрдамида қочиб кетишга эришган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада ҳоким ўринбосари экология инспекторига куч ишлатганди.
Live
All