Сирдарёда браконьерлар қўлга олинди
3-саҳифа
−
13 Март
12378Сирдарё вилоятида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси инспекторлари, вилоят прокуратураси ҳамда Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбири давомида браконерлар қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, Сайхунобод тумани “Нурли йўл” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи ички каналдан фуқаро Ж.А ва К.А. томонидан электр қармоқ ёрдамида ноқонуний равишда 17 дона (3 дона судак, 3 дона карас, 1 дона сазан, 3 дона илонбош, 6 дона оққайроқ, 1 дона оқ амур) балиқ овлаётганлик ҳолати аниқланган.
"Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан ҳайвонот дунёсига етказилган 14 миллион 688 минг сўм зарар ҳисобланиб, маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Сайхунобод тумани судига чора кўриш учун тақдим қилинди", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Қорақалпоғистонда браконьерлар Қизил китобга киритилган 13 бош жайронни отиб ўлдирган эди.