Навоийда экология инспекторига куч ишлатган браконьерлар ушланди
3-саҳифа
−
01 Декабрь 4117 1 дақиқа
Аввалроқ, Навоий вилоятида браконьерлар экология инспекторига куч ишлатгани хабар берилганди. Қизилтепа тумани ИИБ томонидан ҳолат бўйича ўрганишлар олиб борилиб, видеодаги фуқароларнинг шахси аниқланган ва улар ИИБга олиб келинган. Бу ҳақда Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, суриштирув давомида Бухоро вилоятидан келган 5 нафар фуқаро “Тўдакўл” сув ҳавзаси ҳудудига ов қилиш учун кирган ва шу ерда хизмат вазифасини бажараётган экология бошқармаси ходими И.Х.нинг қонуний талабларига бўйсунмай, унга нисбатан куч ишлатган.
Автомашина юкхонаси кўздан кечирилганда 1 та ёввойи қуён, 2 та ёввойи ўрдак, сақлаш учун рухсатномаси мавжуд 4 та ов қуроли топилган.
Ҳозирда Қизилтепа тумани ИИБ томонидан барча зарур экспертизалар тайинланган бўлиб, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада ҳоким ўринбосари экология инспекторига куч ишлатганди.