Бухорода экология бўлими бошлиғини отган браконьер ушланди
3-саҳифа
−
17 Июль 2023
9735Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида хизмат вазифасини олиб бораётган инспекторга ўқ узган браконьер қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Қайд этилишича, инспекторни яралаган браконьер шериклари билан ов қилиш мақсадида туман ҳудудига келган. Улардан 2 дона ов қуроллари холислар иштирокида олиб қўйилган.
Қоровулбозор тумани экология бошлиғи олган тан жароҳатлари юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида рейд тадбири олиб бораётган туман экология бўлими бошлиғи, инспектор хизмат вақтида браконьер томонидан ўқ узилиши оқибатида қўлидан яраланганди, браконьер эса воқеа жойидан яширинганди.