Эгизак фарзанднинг онаси бирданига яна 10 чақалоқни дунёга келтирди

Олам

image
Фуқаро Франция Президентига тарсаки туширди (видео) north_east

Фуқаро Франция Президентига тарсаки туширди (видео)

Кеча, 7 июнь куни Жанубий Африка Республикасида 37 ёшли Госиаме Ситхоул бирданига 10 нафар чақалоқни дунёга келтирди ва тўққиз фарзандни дунёга келтирган малилик аёлнинг рекордини янгилади. Бу ҳақда IOL нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, фарзандларнинг етти нафари ўғил ва қолгани қиз. Дастлаб, шифокорлар аёлни ультратовуш текширувидан ўтказиб, олти нафар боладан дарак берган ва бу бўлажак ота-онани ҳайратда қолдирган. Бироқ, кейинчалик шифокорлар яна икки нафар ҳомилани аниқлаган, шундай қилиб эр-хотин саккиз нафар фарзанд кутган.

Туғруқ пайтида болалар саккиз эмас, балки ўн нафар экани маълум бўлган. Барча ҳомилани сақлаб қолиш учун аёл операция қилинган ва шу орқали чақалоқлар дунёга келган.

Маълум бўлишича, янги туғилган чақалоқлар кейинги бир неча ойни инкубаторда ўтказади. Энди Ситхоул эгизак икки ўғилдан ташқари ўн болани ҳам тарбия қилади. 

Аввалроқ Африкада бир аёл бирдан тўққиз фарзандни дунёга келтиргани ҳақида хабар берилган эди. Ўшанда малилик аёл бир кунда беш қиз ва тўрт ўғилнинг онасига айланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Африка чақалоқ

Баҳолаганлар

1081

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг