Дзюдочи Гулноза Матниёзова фаолиятини якунлади
Спорт
−
04 Август
15902Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Гулноза Матниёзова Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинларидан сўнг ўзининг профессионал спортчилик фаолиятини расман якунлади.
У Францияда кечаётган Олимпиада ўйинлари доирасида аралаш жамоавий дастурда 3 та терма жамоа вакилларига қарши баҳсда барча беллашувларда ғалаба қозонди ва спортчилик фаолиятини юқори нотада якунлади.
Матниёзова Рио-2016, Токио-2020 ва Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинлари, 3 та Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионатлари, “Катта дубулға” ва Гран-при мусобақаларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган. 2021 йил “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Парижда давом этаётган Олимпиаданинг дзюдо турида жамоавий дастур бўйича бронза медаль учун ўтиш баҳсида ўзбекистонлик дзюдочилар Жанубий Корея вакиллари билан куч синашиб, 4:2 ҳисобида имкониятни бой бергани хабар қилинганди. Шундай қилиб, Ўзбекистон дзюдочилари яккалик баҳсларида 3 та медаль жамғариб, Олимпиададаги иштирокини якунлади.
LiveБарчаси