Дубайда оғир аҳволга тушган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

Дубайда иш топа олмай, Ўзбекистонга қайтиш учун маблағсиз қолган ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, фуқаро У.Р. БААга ишлаш мақсадида борган. Бироқ у хорижга чиқишдан аввал Ўзбекистон Миграция агентлигига мурожаат қилмаган ва Амирликка боргач, мустақил равишда иш излай бошлаган.

Мунoсиб иш топа олмагани сабабли молиявий қийинчиликка дуч келган фуқаро яшаш ва овқатланиш, шунингдек, Ўзбекистонга қайтиш учун авиачипта сотиб ололмаган.

Бош консулхона дипломатлари унинг ҳолатини ўрганиб, вақтинчалик тураржой ва озиқ-овқат билан таъминлаган. Шунингдек, Дубайдан Ўзбекистонга қайтиши учун зарур амалий ёрдам кўрсатилган.

“Шу муносабат билан хорижда меҳнат фаолиятини режалаштираётган фуқароларга Ўзбекистон Миграция агентлигига олдиндан мурожаат қилиш қатъий тавсия этилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида қурилиш вақтида баландликдан йиқилиб, оғир тан жароҳати олган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг