ДТМ ОТМга кириш имтиҳонлари муддати кўчирилгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, академик лицейларга дастлабки саралаш ҳамда асосий имтиҳонларни ўтказиш вақти маълум бир муддатга сурилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бироқ ижтимоий тармоқларда олий таълим муассасасига кириш имтиҳонлари карантин сабаб сентябрь ойига қолдирилди, деб талқин қилинди. Натижада кўплаб фуқаролар хабарни тўлиқ ўқимасдан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари сентябрь ойига қолдирилди, деган хулосага келди.

Давлат тест маркази кириш имтиҳонлари кечиктирилгани ҳақаидаги хабарларга муносабат билдириб, бу маълумотн рад этди.

“Шуни маълум қиламизки, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларини ўтказиш муддатлари сентябр ойига сурилгани йўқ ва имтиҳонларни амалдаги қонунчилик ҳужжатларига кўра август ойида ўтказиш режалаштирилган”, дейилади ДТМ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, академик лицейларга саралаш имтиҳонларининг ўтказилиши жорий йил сентябрь ойининг биринчи ярмида режалаштирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

имтиҳон ДТМ

Баҳолаганлар

337

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг