Диққат! Академик лицейларнинг саралаш имтиҳони кечиктирилди
Жамият
−
17 Июль 2021 12572 1 дақиқа
Республика махсус комиссияси қарорига кўра, очиқ ва ёпиқ ҳудудларда оммавий тадбирлар ўтказилишининг тўхтатилиши муносабати билан академик лицейларга дастлабки саралаш ҳамда асосий имтиҳонларни ўтказиш вақти маълум бир муддатга сурилди.
Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда академик лицейларга саралаш имтиҳонларининг ўтказилиши жорий йил сентябрь ойининг биринчи ярмида режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги лицейларга саралаш имтиҳонларини ўтказишнинг аниқ муддатлари юзасидан қўшимча маълумотлар берилишини таъкидлаган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь