Дональд Трамп ва Ким Чен Ин учрашиши мумкин
Олам
−
13 Январь
3005Яқин орада АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан тўғридан тўғри музокаралар олиб бориши мумкин. Бу ҳақда “The Korea Times” хабар берди.
Қайд этилишича, агар АҚШ Шимолий Кореянинг тўлиқ ядродан воз кечишини амалга оширишнинг имконсизлигини англаб етадиган бўлса, кичикроқ келишувларга, масалан, қуролларни назорат қилиш ёки қуролсизланиш бўйича битимларга ўтиши мумкин.
Шимолий Корея ҳокимияти ушбу маълумотни ёпиқ эшиклар ортидаги парламент йиғилишида тақдим этган.
"Трамп ўзининг биринчи муддатида Ким Чен Ин билан ўтказган музокараларини асосий ютуқларидан бири сифатида таъкидлади, шунинг учун Ким билан яна музокаралар олиб бориш имконияти мавжуд", дейилади хабарда.
Қолаверса, Трампнинг сўнгги тайинловлари ҳам музокараларнинг қайта бошланишига имконият яратиши мумкин. Трамп Германиядаги собиқ элчиси Ричард Гренеллни Шимолий Кореяда махсус миссиялар бўйича президентнинг элчиси лавозимига тайинлаган ва Трампнинг биринчи муддатида Шимолий Корея билан ядро бўйича музокараларда иштирок этган Алекс Вонгни эса миллий хавфсизлик бўйича асосий ўринбосар сифатида тайинлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Россия Президенти Владимир Путин АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп билан олдиндан ҳеч қандай шартларсиз учрашишга тайёрлигини маълум қилганди. Кейинчалик, кутилаётган учрашув Швейцарияда бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабар берилганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь