“Чорсу”да қурилаётган савдо маркази қулаб тушгани ростми?
Жамият
−
21 Март 2025 23036 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги “Чорсу” бозори яқинидаги Сағбон кўчасида қурилаётган савдо маркази қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Олмазор туман ҳокимлиги муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, барча мутасадди ташкилотлар воқеа жойига етиб келган, ўрганиш давомида бино қуламагани, қолип ўрнатишда техник хатоларга йўл қўйилгани сабабли бетон олиш жараёнида қолипларнинг тушиб кетгани, ён атрофдаги фуқароларга ва ишчиларга ҳеч қандай зарар етмагани аниқланган.
“Мутасадди ташкилотлар томонидан қурилиш нормаларига риоя этилган ёки этилмаганлиги бўйича тегишли хулосалар берилади”, дейилади ҳокимлик муносабатида.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь