Чирчиқда болани уриб, ҳожатхонага қамаб қўйган тарбиячи ишдан олинди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги боғчада тарбиячи болакайни ургани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди. 

Билдирилишича, воқеа 8 февраль куни Чирчиқ шаҳридаги хусусий мактабгача таълим муассасасида содир бўлган. Боғча тарбиячиси оилавий сабабларга кўра, асабий ҳолатда бўлган. Шу сабабли, тушлик вақтида ухлай олмай йиғлаётган болага бир неча бор қаттиқ бақирган, сўнг уни уриб, ҳожатхонага қамаб қўйган.

Ушбу воқеа акс этган камера ёзувлари тармоқларда тарқалгандан кейин, мазкур тарбиячи Меҳнат кодексининг 161-моддасининг 5-банди (ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун меҳнат шартномасини бекор қилиш) асосида лавозимидан озод этилган. 

"Ҳозирда мазкур вазият юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган", дейилади Болалар омбудсманининг хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида жойлашган боғчалардан бирида тарбиячи болага шиппак отгани ва оқибатда унда қонли гематома пайдо бўлгани ҳақида айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

боғча Чирчиқ тарбиячи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг