Чинозда уйининг ётоқхонасида 1,5 кг кўкнори сақлаган шахс ушланди

3-саҳифа

−

image

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшовчи фуқаронинг уйидан 1 килограмм 555 грамм кўкнори гиёҳвандлик воситаси аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, вилоят Божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор тузилмалари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.

Тадбир давомида Чиноз туманидаги хонадонлардан бири белгиланган тартибда кўздан кечирилган ва уй ётоқхонасидаги шиша идишлар ичидан умумий оғирлиги 1 килограмм 555 грамм бўлган кўкнори гиёҳвандлик воситаси топилган.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 1 килограмм 233 грамм “гашиш”ни сотаётган шахс ушлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг