Яккасаройдаги меҳмонхонада “гашиш” сотаётган шахс ушланди
Crime
−
13:20 296 2 minutes
Тошкент шаҳрида 1 килограмм 233 грамм “гашиш”ни сотаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Тадбир давомида пойтахтнинг Яккасарой туманидаги меҳмонхоналардан бирида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси фош этилган.
Тезкор кузатувда бўлган шахс учта ўрамга жойланган, умумий оғирлиги 1 килограмм 233 грамм бўлган “гашиш”ни сотишга келишган. У харидордан келишилган пулнинг бир қисмини олиб, эвазига гиёҳвандлик воситасини бераётган вақтида қўлга олинган.
Аниқланишича, ушбу шахс аввал ҳам гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда ноқонуний сотгани учун Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан судланган.
Божхона органлари томонидан ашёвий далил сифатида олиб қўйилган “гашиш” ўртача ҳисобда 8 600 та истеъмол дозасига тенг экани айтилмоқда. Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Маълумот учун, божхона органлари йил бошидан буён ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда аниқланган 844 та ҳолатда 2,2 тоннадан зиёд гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний олиб ўтилиши ҳамда мамлакат ҳудудидаги яширин айланмасига чек қўйган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Денов туманида фуқаронинг уйидан 2 килограммдан ортиқ “марихуана” топилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllJizzaxda 10 yoshli qiz zo'rlandi
06 October