Деновда уйида 2 килодан ортиқ “марихуана” сақлаган шахс ушланди

Crime

−

image

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида фуқаронинг уйидан 2 килограммдан ортиқ “марихуана” топилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Денов шаҳрида яшовчи фуқаронинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Текширувда ётоқхонадан учта полиэтилен пакетга ўралган, жами 500 грамм “марихуана”га ўхшаш модда топилган.

Шунингдек, фуқаронинг қўл сумкасида 146 та гугурт қутисига жойланган, жами 1 килограмм 462 грамм шундай модда борлиги аниқланган. Натижада фуқародан жами 2 килограмм 31 грамм “марихуана”га ўхшаш модда ҳужжатлаштириб олинган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси (гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 6-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона шаҳридаги хонадонлардан бирида 2 килограмм 780 грамм “каннабис” гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends