Чилонзордаги дарахткушлик бўйича Тошкент Экология бошқармаси бошлиғи ҳибсга олинди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Ф.Д. Чилонзор туманида 58 туп дарахт кесиб ташлангани бўйича ҳибсга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

БП маълумотига кўра, Ф.Д. Тошкент шаҳар Экология ва атрофни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келиб, асосий вазифаси экология ва атрофни муҳитни муҳофаза қилишга оид қонунчилик талаблари ижроси устидан назоратни амалга ошириш керак бўлган ҳолда, ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, гўёки дарахтларни кўчиришга рухсат берганлиги важи билан уларни нобуд қилинишига шароит яратиб берган.

Кеча, 9 сентябрь куни Жиноя кодексининг 205-моддаси 2-қисми “а” банди билан гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 сентябрь куни Тошкентнинг Чилонзор туманида 58 туп манзарали ва мевали дарахтлар тўғридан-тўғри тақиқ борлигига қарамай хусусий қурувчи компанияи томонидан илдизи билан кесиб ташланганди.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси дарахтлар кесилиши оқибатида табиатга 797 700 000 сўм миқдорида зарар етказилган деб баҳолади. Бош прокуратура қурувчи ташкилот раҳбари табиатга етказилган 797,7 млн сўм зарарни тўлиқ қоплаганини маълум қилди.

Ҳолат бўйича қурувчи ташкилот мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

дарахт

Баҳолаганлар

223

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг