Чилонзорда “ўлдирилган” 58 туп дарахт иши бўйича 3 киши қўлга олинди
Жамият
−
10 Сентябрь 2022 7841 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 58 туп ҳар хил турдаги дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиб юборган қурувчи ташкилот раҳбари табиатга етказилган 797,7 млн сўм зарарни тўлиқ қоплади. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, қўзғатилган жиноят иши доирасида 3 нафар гумонланувчи шахслар Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 сентябрь куни Тошкентнинг Чилонзор туманида 58 туп манзарали ва мевали дарахтлар тўғридан-тўғри тақиқ борлигига қарамай хусусий қурувчи компанияи томонидан илдизи билан кесиб ташланганди.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси дарахтлар кесилиши оқибатида табиатга 797 700 000 сўм миқдорида зарар етказилган деб баҳолади.
Ҳолат бўйича қурувчи ташкилот мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь