Чет элга кетаётган Ўзбекистон фуқаролари коронавирусга қарши эмланиши мажбурийми?
Жамият
−
31 Март 2021
5917Ўзбекистон фуқаролари қайси хорижий давлатга кетаётган бўлса, ўша мамлакатда ўрнатилган талабларга мувофиқ коронавирусга қарши эмланади ёки эмланмайди. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева маълум қилди.
“Ҳар бир давлатда белгилаган талаб ва тартибларига кўра эмланиш керак, яъни сиз бормоқчи бўлган давлатнинг талабларида эмланганлик мажбурий деб белгиланса, шунга қараб вакцинация талаб этилади”, деди Убайдуллаева.
У, шунингдек, вакцина олишдан бош тортганларга нисбатан қандай чора кўрилиши ҳақидаги саволга ҳам ойдинлик киритди.
“Бу борада кўп маълумотлар бериб борилмоқда. Яъни эмлаш жараёни мажбурий эмас. Бироқ, вакцинадан бош тортишдан аввал коронавирус касаллиги билан касаллангандан кейинги кузатиладиган асоратлар тўғрисида ҳам ўйлаб кўриш керак, деб ҳисоблаймиз”, дея таъкидлади Севара Убайдуллаева.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш жараёнига жорий йилнинг 1 апрелидан старт берилади. Эмлаш ишлари дастлаб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳри ва бошқа катта шаҳарлардан бошланади.
LiveБарчаси