Ўзбекистонда 1 апрелдан COVID-19 га қарши оммавий эмлаш бошланади. Кимлар биринчи эмланади?
Жамият
−
29 Март 2021
6812Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 апрелидан аҳолини COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ишлари бошланади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.
“Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш тадбирлари 2021 йилнинг 1 апрелидан бошланади. Биринчи галда 65 ёшдан юқори ёшда бўлган шахслар ва тиббиёт ходимлари эмланиши режалаштирилмоқда”, деган Нурмат Отабеков мамлакатда эмлаш жараёнларига тайёргарлик ишлари якунланаётганини таъкидлаб.
Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб, айнан коронавирус касаллигига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлиш орқали касалликни юқтириб олиш эҳтимоли юқори бўлган тиббиёт ходимлар эмланади.
Отабековга кўра, булар қуйидагилар:
- Коронавирусни даволашга ихтисослашган махсус шифохоналар;
- Тез тиббий ёрдам тизими;
- Шошилинч тиббий ёрдам тизими;
- Юқумли касалликлар шифохоналари;
- Коронавирус ташҳисоти лабораториялари;
- Бирламчи бўғин, амбулатория ва поликлиника хизмати ходимлари.
Аввалроқ, мамлакатда биринчилардан бўлиб коронавирусга қарши эмланадиган тоифалар белгиланганди. Уларнинг орасида тиббиёт ходимларидан ташқари, ўқитувчи, МТТ ходимлари, ҳарбийлар ҳам бор эди. Дастлабки босқичда 4 млндан ортиқ одамни эмлаш режалаштирилган.