Captiva’сини одамлар устига ҳайдаган эркак 4 йилга қамалди
3-саҳифа
−
24 Сентябрь
8525Аввалроқ, Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида Captiva русумли автомобиль ҳайдовчиси футбол ўйинидаги келишмовчилик сабаб одамлар устига машина ҳайдагани ҳақида хабар бергандик. Мазкур ҳолатни содир этган шахсга 4 йил-у 6 ой қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда “Zamon” дастурида хабар берилди.
Билдирилишича, Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан мазкур автомашина ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчи тегишли тартибда қамоққа олиниб, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилганди.
“Иккинчи айланган вақтимда ўзим хоҳламасдан ўртоғимга тегиб кетдим. Шунча воқеадан кейин таваккал дедим-да, стадионнинг дарвозаси томон машинани ҳайдадим. Ўша пайтда одамлар тошбўрон қилди. У ердан чиқиб, тўғри уйимга кетдим. Ҳаммадан узр сўрайман”, дейди ҳайдовчи суд жараёнида.
Гарчи жабрланувчилар судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилган бўлса-да, аҳолининг ҳаётига хавф туғдиргани ва воқеа жойидан қочиб кетгани учун унга нисбатан 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, судланувчининг жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташи белгиланди. Бунга сабаб судланувчи муқаддам юқорида қайд этилган моддаларга кўра, жиноят содир этгани ва унга тайинланган озодликни чеклаш жазосини ўтаб ҳам, ўзига тегишли хулоса чиқармагани бўлган.
Бундан ташқари, судланувчининг Captiva русумли машинаси жиноят қуроли деб топилиб, давлат фойдасига мусодара қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида Lacetti дўконга келиб урилганди.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь