Самарқандда Lacetti дўконга келиб урилди
3-саҳифа
−
04 Сентябрь
4895Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида Lacetti дўконга келиб урилди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 3 сентябрь куни соат 16:20 ларда Каттақўрғон тумани “Мундиён” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Зарафшон трактининг ўнг қирғоғи” 4Р-48 автомобиль йўлининг 98-километрида ҳайдовчи Lacetti автомашинасини “Каттаминг-Кадан” йўналишида бошқариб келиб, йўлнинг ўнга қия бурилиш жойида тезлиги юқори бўлгани сабабли озиқ-овқат дўконига келиб урилган.
Оқибатда дўкон ичида бўлган бир нафар фуқаро тан жароҳати олиб туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида Spark автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида икки нафар 19 ёшли йўловчи вафот этганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь