Фарғонада автомобиль бетонга урилиши оқибатида 2 йўловчи ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
31 Август
4253Фарғона вилоятида Spark автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида икки нафар 19 ёшли йўловчи вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 29 август куни соат 03:30 ларда Фарғона шаҳар Киргили мавзеси ҳудудидан ўтган 4Р-140А “Фарғона шаҳрига” автомобиль йўлининг 8- километрида содир бўлган. 2005 йилда туғилган ҳайдовчи Т.А Spark русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, кескин тормоз босиб юбориши оқибатида бошқарувни йўқотиб, йўл четида бетон симёғочга урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Оқибатда автомобиль йўловчилари 2005 йилда туғилган Қ.М, 2005 йилда туғилган Ю.А, 2004 йилда туғилган Э.Ш, ва Н.Ф лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан автомобилда бўлган икки йўловчи Қ.М ва Ю.А. лар шифохонада вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда 3 та автомобиль ва автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлганди.
LiveБарчаси