Самарқандда 3 та автомобиль ва автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор
3-саҳифа
−
23 Август
4844Самарқанд вилояти Пахтачи туманида учта автомобиль ва автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Билдирилишича, вилоятлараро қатновчи Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келиб, қайрилаётган Tracker’га урилган ва айланиб кетган. Оқибатда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 ҳамда автобуснинг олд қисмига урилган. Ҳодиса сабаб Cobalt йўловчиси воқеа жойида, ҳайдовчи эса шифохонада вафот этди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида учта автомобиль ва скутер иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.