Тошкентда учта автомобиль ва скутер тўқнашди

3-саҳифа

image

Кеча, 14 август куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида учта автомобиль ва скутер иштирокида йўл-транспорт  ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса соат 23:40 ларда Муқимий кўчасида юз берган. 2002 йилда туғилган О.Т. бошқарувидаги Cobalt, 1990 йилда туғилган Ш.Й. бошқарувидаги Monza, 2005 йилда туғилган У.М. бошқарувидаги скутер  ва 1999 йилда туғилган М.Н. бошқарувидаги Spark тўқнашган.

“ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Беруний кўчасида 7 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

скутер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг