Тошкентда 7 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
3-саҳифа
−
08 Август
4264Кеча, 7 август куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Беруний кўчасида 7 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат тахминан 16:54 ларда Беруний кўчасида 2 та Matiz, 1 та Nexia 3, 1та Tracker, 1 та Onix, 1 та Chery, 1 та Isuzu русумли транспорт воситалари иштирокида содир бўлган. ЙТҲга Chery русумли автомашина ҳайдовчиси ҳаракат вақтида бир йўналишда тўхтаб турган автомашиналар билан тўқнашуви сабаб бўлган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
“Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Tracker машинаси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб кетганди.
LiveБарчаси