Тошкентда Tracker “пешеход”дан ўтаётган пиёдани уриб кетди
3-саҳифа
−
03 Август
3654Кеча, 2 август куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Tracker машинаси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси соат 19:10 ларда Амир Темур кўчасида содир бўлган. 1999 йилда туғилган ҳайдовчи Р.Қ. тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган, пиёда, 2002 йилда туғилган Ч.А.га бориб урилган.
“ЙТҲ оқибатида пиёда жароҳат олган, унга шифокорлар томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари бошланди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада 5 кишини машинада уриб, қочиб кетган ҳайдовчи 9 йилга қамалганди.
LiveБарчаси