Бўстонлиқдаги ёнғин деярли 6,5 соатда ўчирилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 2 гектар ердаги қуруқ ўт олов ичида қолгани хабар қилинганди. Ёнғин ёнғин-қутқарув экипажлари қутқарувчилари ҳамда тегишли ташкилотлар ходимлари томонидан деярли 6,5 соатда ўчирилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.  

Билдирилишича, бугун, 24 июль куни соат 11:16 да Тошкент вилояти ФВБга, Бўстонлиқ тумани “Хўжакент” МФЙ тоғли ҳудудида таҳминан 2 гектар майдонда қуруқ ўт ва шох-шаббалар ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Хабарга асосан, ФВВнинг ёнғин-қутқарув экипажлари қутқарувчилари ҳамда тегишли ташкилотлар ходимлари воқеа жойига 11:30 да етиб боришган. 

Ушбу ёнғинни бартараф қилиш учун етарли куч ва воситалар, хусусан, вертолёт ҳам жалб қилинган. 

Ёнғин соат 12:30 да қуршаб олиниб, 17:57 да ўчирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятида жойлашган давлат қўриқхонасида ёнғин чиққани ва у деярли 9 соатда ўчирилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Бўстонлиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг